Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ денгиз пиёда аскарларини Афғонистонга юборади
9.01.2017 16:29,  
8

АҚШ қўмондонлиги Афғонистон жанубидаги Гилменд вилоятига 300 нафар денгиз пиёдаларини юборишга қарор қилди, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги.

АҚШ қуролли кучларининг генерал-майори Рожер Тернер журналистларга хабар беришига кўра, 300га яқин денгиз пиёдалари Гилменд вилоятига маҳаллий хавфсизлик кучларига “Толибон”га қарши кураш учун ёрдамга юборилди.

Генерал айтишига қараганда, ушбу ҳарбийлар қўшнларда одатий алмашув доирасида юборилмоқда. Янги аскарлар Гилмендда маълум муддат хизмат қилган ҳарбийлар ўрнига юборилади.

Эслатиб ўтамиз, 2001 —2014 йилларда АҚШ ҳарбий қўшнларини “Толибон” ва “Ал-Қоида”га қарши кураш учун Афғонистонга олиб кирилган эди. 2014 йилда қўшнларнинг аксарияти олиб чиқиб кетилган. Айни дамда АҚШ ҳарбийлари Афғонистонда фақат маҳаллий ҳарбийларни тайёрлаш ва уларга маслаҳат бериш билан шуғулланмоқда. Ушбу мақсадда Афғонистоннинг Гилменд вилоятида икки ҳарбий база жойлаштирилган: Camp Letherneck ва Camp Bastion.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан