Иккита вилоятнинг ИИБ раҳбарлари ўзгарди

09.01.2017 | Ўзбекистон | 4632

Ўзбекистон ички ишлар вазири буйруғига кўра Навоий ва Жиззах вилоятлари ички ишлар бошқармаларига янги раҳбарлар тайинланди. 

Жиззах вилояти ИИБга  полковник Рустам Турсунов раҳбар этиб тайинланди.

Навоий вилояти  ИИБга эса бошлиғи этиб полковник Турсунпўлат Тошпўлатов тайинланди. У аввал ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари – ИИВ жиноят қидирув ва терроризмга қарши кураш бош бошқармаси раҳбари бўлиб фаолият юритган (2015 йилнинг июнидан).