Юнусобод ва Мирзо Улуғбек туманларини ўзаро боғловчи янги йўлдан фотолавҳа

09.01.2017 | Ўзбекистон | 2459

Тошкент шаҳрининг Юнусобод ва Мирзо Улуғбек туманларини ўзаро боғловчи янги йўл қурилиши давом этмоқда. Йўл Наврўз байрами арафасида очилиши режалаштирилган. «Shosh.uz» ушбу қурилиш жараёнидан олинган фотолавҳаларини тақдим этди.

Лойиҳаларга кўра, бунда Янги шаҳар кўчасини Боғишамол кўчаси билан туташтирадиган 1100 метрдан иборат янги автомобиль йўли ҳамда Бўзсув канали устидан 510 метрли кўприк қурилиши кўзда тутилган.