Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шимолий Корея қитъалараро ракета синови билан таҳдид қилди
9.01.2017 17:20,  
3

Шимолий Корея ҳукумати қитъалараро баллистик ракеталарни исталган пайтда синовдан ўтказиши мумкинлигини эълон қилди, дея хабар бермоқда Reuters ​агентлиги.

1 январь куни КХДР раҳбари Ким Жонг Ин қитъалараро баллистик ракеталар синови яқин орада ўтказилишига шама қилган эди. Якшанба куни Шимолий Корея Ташқи ишлар вазирлиги расмийсидан KCNA ахборот агентлиги келтирган иқтибосда қудратли қуролларни исталган пайтда исталган жойда синовдан ўтказилиши ҳақида маълум қилинган. 

Шимолий Кореянинг баллистик ракеталари 10 минг километр масофадаги нишонга етиб бориши мумкинлиги тахмин қилинади. Бундай қудратли қурол билан шимолликлар 9 минг километр узоқда жойлашган Америка қитъасини бемалол нишонга олиши мумкин.

Шимолий Кореянинг ҳарбий синовлари АҚШ раҳбариятини ташвишга солиб қўйган. АҚШ мудофаа вазири Эш Картер Шимолий Кореянинг ядровий қуроллари ва балиистик ракеталарини ўз мамлакатига қарши «жиддий таҳдид» сифатида баҳолаган ҳамда АҚШ қуролли кучлари ҳар қандай қуролни уриб тушириш учун тайёрлигини маълум қилган.

«Агар қуроллар ўз ҳудудимиз ёки дўстларимиз ва ҳамкорларимизнинг ҳудудларига хавф соладиган бўлса, биз уларни уриб туширамиз», – деб айтган америкалик ҳарбий вазир.

Шимолий Корея ҳукумати сўнгги вақтларда қитъалараро баллистик ракеталар учун двигательлар ва юқори ҳароратдан ҳимояловчи тўсиқлар технологиясини синовдан ўтказиб келади. Таҳлилчилар фикрича, қуролни такомиллаштириш учун бир неча йил керак бўлади.

КХДР ҳукуматининг баёноти Жанубий Кореяда ҳам акс-садосини берган. Шимоллик қўшниларининг таҳдидига изоҳ берар экан, Жанубий Корея мудофаа вазири Мун Санг Гён ракеталар синови янги санкциялар қўлланишига олиб келишидан огоҳлантирган.

Шимолий Корея ўзининг ядровий ва баллистик қуроллари синовлари боис 2006 йилдан бери БМТнинг санкцияларига дучор бўлган. 2016 йилнинг 9 сентябрида расмий Пхенян бешинчи ва ўз тарихидаги энг йирик ядровий синовлари ўтказиши ортидан мазкур мамлакатга қарши санкциялар янада кенгайтирилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан