Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Кучли совуқ туфайли Италияда мактаблар ёпилди
9.01.2017 19:11,  
8

Европа мамлакатлари бўйлаб тарқалган совуқ ҳаво оқими турли муаммоларни келтириб чиқарди, дея хабар бермоқда Guardian​ нашри. 

Кучли совуқ туфайли бир неча ўнлаб кишилар қурбон бўлган, электр энергияси ва сув таъминоти ҳамда транспорт ҳаракати издан чиққан. Ҳаво ҳароратининг цельсий шкаласи бўйича -26 даражага тушиб кетиши Адриатика денгизи, Дунай дарёси ҳамда бир қанча дарё ва кўллар музлашига олиб келган.

Италияда 8 киши совуқ туфайли ҳаётдан кўз юмган бўлса, Полшада бу кўрсаткич 55 кишига етган. Болгарияда совуқ туфайли вафот этган уч кишидан икки нафари Сомали ва Ироқдан келган муҳожирлар бўлган. Ҳалок бўлган асосан кўчаларда тунаб қолган уйсиз кишилар эканлиги маълум қилинган.

Италияда қор бўронлари туфайли авиапарвозлар ва поездлар ҳаракати кечиктирилган ёки бекор қилинган. Мамлакат жанубида бир метр қалинликда ёғган қор мактаблар ёпилишига сабаб бўлган. Истанбулда ёғган қор 650 та парвознинг тўхтатилишига олиб келган.

Совуқ ҳаво ҳарорати ва ёғингарчилик ҳафта давомида ҳам давом этиши кутилмоқда. Синоптиклар совуқ ҳаво оқимининг Европадан жануб ва шарқ томон кенгайиб бораётганини маълум қилишган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан