Россияда фарзанди олиб қўйилган ўзбекистонлик аёлни суд қилишмоқчи (видео)

09.01.2017 | Жаҳон | 1741

Мана бир неча кундирки, Москвада полиция томонидан фарзанди олиб қўйилган Нилуфар Мамасаидова билан боғлиқ воқеа ҳозирча ечимини топгани йўқ.

Бугун Нилуфарни Россиядан чиқариб юбориш бўйича қарор қабул қилиниши учун уни Кунцево туман судига олиб боришмоқчи.

Бир неча кун олдин Москвада ўзбекистонлик Нилуфар Мамасаидованинг эмизикли боласи полиция томонидан олиб қўйилган эди. Ўзи ва боласининг ҳужжатлари йўқолган Мамасаидовага Ўзбекистон элчихонаси тезкорлик билан ҳужжатларини тиклашга ёрдам бергани ва боласини қайтариш учун элчихона томонидан ҳуқуқшунос ёрдами ҳам кўрсатилаётгани ҳақида хабар берган эдик.