Криштиану Роналду ФИФА версиясига кўра жаҳоннинг энг яхши футболчиси бўлди

10.01.2017 | Спорт | 585

“Реал” ва Португалия терма жамоаси форварди Криштиану Роналду ФИФА версиясига кўра жаҳоннинг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда Maydon.uz сайти ёзмоқда.

Цюрихда ўтказилган маросимда португалга The Best соврини топширилди. Мазкур совринга “Барселона” футболчиси Лионель Месси ва “Атлетико” форварди Антуан Гризманн даъвогарлик қилганди.

Ғолиб мураббийлар, терма жамоалар сардори, журналистлар ва ишқибозлар томонидан аниқланди. Тўрт гуруҳнинг ҳар бири 25 фоизлик имкониятга эга бўлди.

Жорий йилдан France Football “Олтин тўп”ни, ФИФА эса ўз совринини топшира бошлади.