Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев тез тиббий ёрдам кўрсатиш хизмати умуман талабга жавоб бермаслигини айтиб ўтди
10.01.2017 00:29,  
1

Аввал хабар берганимиздек, 2017 йилнинг 5 январида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш соҳасининг бир гуруҳ етакчи мутахассислари билан учрашди. Жорий йилнинг 6 январида "Ўзбекистон” телеканалининг кечки дастурларида видеоконференция шаклида ўтган ушбу учрашув тафсилотларига бағишланган махсус кўрсатув намойиш этилди.

Шавкат Мирзиёев йиғилиш давомида шифокорлар билан таъминлаш даражаси паст сақланиб турган вилоятлар улуши кўпайиб бораётганини афсус билан таъкидлади. Масалан, ўн минг аҳолига нисбатан энг паст кўрсаткичлар Жиззах, Сурхондарё, Қашқадарё, Наманган ва Тошкент вилоятларига тўғри келиб, бу, ўз навбатида, ушбу ҳудудларда тиббий ёрдам сифатига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Шу билан бирга, Шавкат Мирзиёев республика бўйича ажратилган 92 минг штат бирлигидан 10 минг 400 таси ҳали-ҳануз вакант эканини, асосан анестезиолог, рентгенолог, психиатр, педиатр, фтизиатр, лаборант-шифокор мутахассисларга эҳтиёж катта эканини айтиб ўтди.

Давлатимиз раҳбари Ўзбекистоннинг ижтимоий ҳаётида соғлиқни сақлаш соҳаси қанчалик муҳим ўрин тутиши, соғлом авлод келажаги айнан шу соҳанинг самарали фаолиятига узвий боғлиқлиги хусусида сўз юритди. 

"Тез тиббий ёрдам кўрсатиш хизмати самарадорлиги, тезкорлиги ва сифати умуман талабга жавоб бермайди. Шу сабабли ушбу хизмат турига аҳолидан эътирозлар жуда кўп келиб тушмоқда. Масалан, виртуал қабулхонага келиб тушган мурожаатларда тез тиббий ёрдам бригадаларининг кечикиб келиши, машиналар,  ёқилғи ва дори-дармонлар етишмаслиги кўрсатиб ўтилди. Бу борада алоҳида таъкидлаш зарурки, тез тиббий ёрдамга мурожаатларнинг 35 фоизи амбулатор поликлиника тизимида ҳал этилиши мумкин. Тез тиббий ёрдамга кечикиб бориш одат тусига айланиб қолган. Энди ўзингиз ўйлаб кўринг, тез тиббий ёрдам хизмати кечикиб келса,  касалларнинг ҳоли нима кечади?"

Давлатимиз раҳбари тез тиббий ёрдамнинг вақтида кўрсатилмаслиги натижасида қанчадан қанча беморлар ҳаётдан кўз юмиши кузатилаётгани ҳақида куйиниб сўзлади. Мазкур тизимнинг таркибий тузилишини қайтадан кўриб чиқиш вақти келгани таъкидланди. Энг янги ташхис ва даволаш ускуналари билан тизимли асосда қайта жиҳозлаш, замонавий мобил тиббий ускуна ва алоқа воситалари билан таъминланган махсус автотранспортларни қўшимча ажратиш масаласини ҳал қилиш зарурлиги қайд этилди. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан