Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Истанбул аэропорти ноқулай об-ҳаво шароити туфайли рейсларни қабул қилишни тўхтатди
10.01.2017 01:02,  
23

Истанбулдаги Отатурк номли хақларо аэропорт об-ҳаво ёмонлиги туфайли 18 соатгача барча рейсларни бекор қилди. Бу ҳақда Daily Sabah нашри хабар бермоқда.

Нашр маълумотларига кўра, энг йирик миллий авиаташувчи Turkish Airlines Истанбул аэропортларидаги 800га яқин ички ва ташқи рейсларни бекор қилди. 

Истанбулда дам олиш кунлари бошланган қор ёғиши 9 январда ҳам тўхтамади. Бунинг натижасида олисни кўриш масаласи ёмонлашди.

Шаҳарда автомобиллар юриши қийинлиги боис жамоат транспорти 24 соатлик иш тартибига ўтказилди.

Манбага кўра, Туркияда 2009 йилдан буён биринчи марта ана шундай об-ҳаво кузатилмоқда. Истанбулнинг баъзи ҳудудларида қорнинг қалинлиги 120 сантиметрга етган. 

Истанбул мэрининг сўзларига кўра, шаҳар кўчаларини қор ва музлардан тозалаш учун тахминан 90 тонна туз ва 370 тонна муз эритувчи аралашма қўлланилган. 

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан