Хитой авиасаноатда водороддан ёнилғи сифатида фойдаланишни бошлади

10.01.2017 | Технологиялар | 704

Водород энергиясига учадиган кичик самолёт синовдан муваффақиятли ўтди. Хитой нашрларининг ёзишича, парвоз синови Хитойнинг шимоли-шарқий Ляонин провинциясида амалга оширилган. Бу ҳақда carzone.uz ёзди.

Бир ўринли самолёт 320 метр баландликка кўтарилган. Самолёт парвоз чоғида ўзини барқарор тутган ва бирор камчилик кузатилмаган. Ҳаттоки, 20 даража совуқда ҳам барча тизимлари меъёрида ишлаган. Муаллифларнинг таъкидлашича, парвоз давомида самолёт ҳавога сира зарарли чиқиндилар ташламаган.

Бундай технология АҚШ ва Германияда бор эди. Хитой улар сафига учинчи бўлиб қўшилди.