Шамол генераторларини ташувчи Siemensнинг янги кемаси (видео)

10.01.2017 | Технологиялар | 477

Яқинда Siemens AGнинг шамол электростанциялари тайёрловчи Даниядаги бўлинмаси Siemens Wind Power A/S янги кема харид қилди. Кема шамол турбиналари ва компонентларини ташишга ихтисослашган. Бу юкчи кемани томоша қилса арзийди, деб ёзмоқда carzone.uz.

Икки йил муқаддам Siemens Wind Power юк ташиш ва мижозга элтиб бериш учун юкчи кема олиш хусусида бош қотираётган эди. Шундан сўнг компания юкни ёнидан ортадиган ва туширадиган кема сотиб олди. Яқинда уни ишлатиб кўришди.

Кема номи Rotra Vente, узунлиги 141 метр. Бир вақтнинг ўзида 8 мегаваттли шамол турбиналари кажавасининг бир нечтасини таший олади. Турбиналарнинг ҳар бири йирик ўлчамда. Масалан, SWT–7.0–154 шамол генератори йиғилган ҳолатда парраклари билан бирга баландлиги 200 метрга етади. Электр генераторининг ўзи 220 тонна тош босади.

Кемани Deugro Denmark компанияси қуриб битказди.

Ҳозир яна битта шундай кема ясашмоқда. У шамол турбинасининг минораси ва парракларини ташийди. Янги кемага ҳар бирининг узунлиги 80 метргача бўлган 12та паррак юкланади.