Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари фаолиятини кескин танқид қилди
10.01.2017 12:23,  
10

Президент Соғлиқни сақлаш вазири чет элда ишлаётган ўзбекистонлик врачларни ватанимизга қайтариш ҳақида топшириқ берди. 2017 йилнинг 5 январида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш соҳасининг бир гуруҳ етакчи мутахассислари билан учрашди.  Видеоконференция шаклида ўтган ушбу учрашув тафсилотлари «Ўзбекистон» телеканалида намойиш этилган.

Тадбирда нутқ сўзлаган давлат раҳбарининг маълум қилишича, охирги беш йил давомида Ўзбекистонда юрак-қон томир касалликлари 25 фоизга, асаб касалликлари 14 фоизга, онкологик кассалликлар 2,5-3 фоизга ошган. Юқори технологик оперецияларнинг фақатгина 23 фоизи вилоятларда, қолган 77 фоизи Тошкент шаҳрида қилинмоқда. Лекин ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари томонидан бу масалани чуқур ўрганиш, муаммоларнинг ичига кириш ва олдини олиш бўйича деярли ҳеч қандай ишлар амалга оширилмаяпти.

Шавкат Мирзиёев бу каби ҳолатларнинг олдини олиш учун онкология, нейрохирургия, травматология ва ортопедия соҳаларида ихтисослаштирилган марказларининг ҳудудларда босқичма-босқич кардиохирургия хизматини ривожлантириш зарурлигига эътибор қаратиб, туман ва шаҳарларда лор, офтальмология, кардиология, неврология, эндокринология каби ихтисослаштирилган бўлимларини ташкил этиш масаласини кўриб чиқиш вақти-соати келганини таъкидлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан