Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Доналд Трампнинг куёви президент маслаҳатчиси бўлади
10.01.2017 15:31,  
10

АҚШнинг янги сайланган президенти Доналд Трампнинг куёви Жаред Кушнер қайнотасига маслаҳатчи бўлади. Бу ҳақида Reuters ​ агентлиги хабар бермоқда.

35 ёшли Кушнер Иванка Трампга уйланган бўлиб, кўчмас мулк бизнеси билан шуғулланади. АҚШ тарихида президентнинг оила аъзоси ҳукумат таркибида ишлаши камдан-кам учрайди. Трампнинг куёви янги ҳукуматда савдо ҳамда Яқин Шарқ масалалари бўйича катта маслаҳатчи лавозимини эгаллайди.

Кушнернинг янги лавозими ҳукуматнинг мунтазам штати таркибига кирмагани боис, унинг янги лавозимга тайинланиши учун Конгресс тасдиғИ шарт бўлмайди. Расмийларнинг маълум қилишича, Жаред Кушнер янги вазифасида маош олмасдан ишлайди.

Жаред Кушнер Доналд Трампнинг сайловолди кампаниясида фаол иштирок этган бўлиб, қайнотасининг қабул қиладиган қарорларидан энг катта таъсирга эга шахс сифатида кўрилади. 20 январь куни вазифасига киришадиган президентнинг қизи Иванка ҳозирча расмий лавозимга тайинланиши ҳақида маълумотлар йўқ бўлса ҳам, отасининг энг яқин маслаҳатчиларидан бири ҳисобланади.

Жаред Кушнернинг «савдо-сотиқ ва Яқин Шарқ бўйича катта маслаҳатчи» бўлишидан нималарни кутиш мумкин? Доналд Трамп сайловолди чиқишларида халқаро савдо битимларини қайта кўриб чиқиш ва АҚШ фойдасига янги келишувлар тузиш ҳақида кўп гапирган.

Бундан ташқари, янги президент 68 йилдан бери Исроил пойтахти Тел-Авивда жойлашган АҚШ элчихонасини Фаластин ҳудуди бўлган Қуддусга кўчиришга ҳам ваъда берган. Дунё ҳамжамиятининг қаршилигига сабаб бўладиган ваъдаларини амалга оширишда Доналд Трампга куёви кўмак бериши мумкин.

АҚШ қонунчилигига кўра, қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти идораларининг исталган бўғинини бошқарувчи раҳбар қўл остига қариндош-уруғларидан бирортасини ишга олиши мумкин эмас.

Кушнернинг президентга маслаҳатчи бўлиши ушбу қонунга хилоф келиши мумкин. Душанба куни АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг Демократлар партиясидан бўлган 6 нафар депутати мазкур масалага аниқлик киритишни сўраб Адлия вазирлигига мурожаат қилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан