Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев: тиббиёт ОТМларида ўқув муддати қисқартирилиши керак
10.01.2017 16:02,  
12

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев январ ойининг бошида Ўзбекистон Тиббиёт вазирлиги ва вилоят ҳокимлари билан бўлиб ўтган видеоконференцияда Тиббиёт соҳасида мавжуд бўлган кўплаб муаммоларни муҳокама қилди.

Жумладан, тиббиёт соҳасида керакли мутахассислар тайёрлаш, вилоятларда кадрлар етишмовчилигини бартараф этиш каби муаммоларга алоҳида эътибор қаратилди.

"Республика бўйича ажратилган 92 минг штат бирлигидан 10400 таси вакант бўлиб қолмоқда. Вакант! Булар – анестезиолог, рентгенолог, психиатр, педиатр, фтизиатр, лабарант, шифокор мутахассилардир.

Ушбу муаммоларнинг асосий сабаби — тиббий кадрлар тайёрлаш тизимида камчиликлар ва ўз ечимини кутаётган муаммолар мавжудлигидир. Тиббиёт кадрлари етишмочилигини бартараф этиш, кадрлар тайёрлаш сифат даражасини  кўтариш учун алоҳода чоралар ишлаб чиқариш керак.

Бунда қўйидаги масалаларга эътибор қаратиш зарур: баклавриат босқичида ўқиш муддати 7 йилдан 6 йилгача қисқартирилиши ва янги малака ошириш ва ўқув режаларини жорий этиш.  

— Нега тиббиёт академиясини тугатганлардан ҳеч ким Сурхондарёга ёки Қашқадарёга ишга бормяпти? Нима у ерда касал йўқми? (Тиббий академиянинг ректорига мурожаат қилиб)  

Биз шундай кунга етиб келдик. Керак бўлса келаси йил “областной набор” оламиз. Керак мутахассиларни вилоятлардан олиб ўқитиб қайтиб вилоятларга юборамиз. Бу масала жуда мураккаб ва оғир масала.

Тиббиёт ОТМлари ўқув дастуридаги умумий ўқув юкланмасини оптималлаштириш, янги педагогик технологияларни қўллаш ва амалий кўникмаларни тўлақонли ўзлаштириш, талабаларга шарт-шароитларни яратиш ва ОТМларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш натижасида таълим сифатини яхшилаш керак.

Талабаларга ўтилаётган дарс сифати қандай? Керак бўлса дарсни ўша клиниканинг ўзида беринглар. Ҳаёт талабига жавоб берадиган ўқув жараёни яратинглар. Кореяда қандай эканлигини ўрганинглар. Учинчи курсдан талабани ўзининг йўналишигга қараб клиникаларга юборинглар, навбатчиликка қўйинглар. Керак эмас уни аудиторияга боғлаб қўйиш", — деди Шавкат Мирзиёев нутқининг тиббий ОТМларга бағишланган қисмида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан