Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Барак Обама президент сифатида сўнгги бор нутқ сўзлади
11.01.2017 11:11,  
42

АҚШнинг лавозимини тарк этаётган президенти Барак Обама кеча тунда Чикагода ўзининг хайрлашув нутқини сўзлади, дея хабар бермоқда Guardian ​ нашри.

Обама ўз нутқида АҚШга террористик ҳужумлар амалга оширилмагани, бир жинсли никоҳларнинг қонунийлаштириши, соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотлар ва Усома бин Лодиннинг ўлдирилишини 8 йиллик фаолияти давомида эришган ютуқлари сифатида санаб ўтган.

Президент сўнгги нутқида америкаликларни демократияга ишонишга содиқ қолишга чақирган. Демократияга нафақат ишониш, балки унда иштирок этиш лозимлигини айтган ва Америка аҳолисини бирлашишга, турфа қарашлар халқни парчалаб ташлашига имкон бермаслиги учун курашишга ундаган.

«Қайси партиядан бўлишимиздан қатъий назар, демократик институтларни қайта қуриш учун ўзимизни сафарбар қилишимиз керак. Конституция нодир ва гўзал туҳфа. Аммо у бир парча қоғоз, холос. У ўз ҳолича қудратга эга эмас. Биз, яъни халқ ўз иштирокимиз ва танловимиз орқали унга куч-қудратни бера оламиз», – деб айтган АҚШнинг 44 президенти.

Обама ўз нутқини 2008 йилги сайловолди кампаниясида ишлатган шиори билан якунлаган: «Ҳа, биз уддалаймиз. Ҳа, биз уддаладик. Ҳа, биз уддалаймиз».

Маълумот учун, АҚШнинг илк қора танли президенти сифатида тарихга кирган Барак Обама 2008 йилги сайловларда илк бор ғалаба қозониб, ҳокимият тепасига келган эди. Обама 2012 йилги сайловда ҳам ғалаба қозонган ва иккинчи муддатга президентлик курсисига ўтирган. 20 январь куни Доналд Трамп АҚШнинг янги президенти сифатида қасамёқ қилади ва ўз вазифасини бажаришга киришади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан