Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Европа суди мусулмон қизлар мактабларда ўғил болалар билан бирга чўмилиши шартлигига ҳукм чиқарди
11.01.2017 11:13,  
91

Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди швейтсариялик мусулмонларнинг аризасини маъқулламади, дея хабар бермоқда Al Jazeera​ телеканали.

Швейтсариялик мусулмон ота-оналарнинг қизларини мактабдаги чўмильиш дарсларига қўймагани учун Швейтсария суди чиқарган жарима устидан берган аппелляцияси Европа суди томонидан рад этилган. Швейтсариялик мусулмон ота-она мактабларда ўғил ва қиз болалар аралаш ўтиладиган чўмильиш дарсларига икки нафар қизларини қўймагани учун суд томонидан 700 франк (690 доллар) миқдорида жаримага тортилган эди.

Ота-оналар суд қарори Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа конвенцияси 9 моддасида кўрсатилган диний эркинликларга зид келишини таъкидлашган. Қизларнинг ота-онаси берган аризага кўра, мактаблардаги жисмоний тарбия дарсларининг чўмильиш машқлари қизлар балоғатга етгани боис исломий одобларга тўғри келмайди.

Аммо Европа суди мазкур масала бўйича маҳаллий суднинг қарорини ёқлаб чиққан. Суд ўз қарорини мактабдаги дарслар мусулмон қизларнинг жамият билан интеграциялашувида муҳим ўрин тутиши билан изоҳлаган. Қизларнинг аралаш чўмильиш дарсларида қатнашмаслиги уларни «жамиятдан ажратиб қўйиш»га тенглаштирилган.

Суд қарорида Швейтсария раҳбарияти томонидан мусулмон қизларнинг чўмильиш дарсларида махсус ёпиқ кийимда қатнашишига рухсат берилгани етарли эканлиги таъкидланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан