Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентдаги қатор кўчаларга янги номлар берилди
11.01.2017 12:03,  
5

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 29 декабрдаги қарори билан пойтахтдаги янги кўчаларга номлар берилди ва бир қатор мавжуд кўчалар қайта номланди, деб хабар беради шаҳар ҳокимлиги

Шаҳар ҳокимияти маълумотига кўра, 5,1 километрлик Нурафшон кўчаси Олмазор туманидаги Беруний кўчасидан бошланиб, Шайхонтоҳур туманидаги Хуршид кўчасигача давом этади ва Нурафшон айланма кўчаси деб номланади, Мирзо Улуғбек туманидаги Мирзо Улуғбек шоҳ кўчаси ва Паркент кўчаси оралиғида яқинда очилган кўча эса Тараққиёт кўчасининг давоми бўлди.

Яккасарой туманидаги Муқимий ва Бобур кўчаларини йўлўтказгич орқали боғлайдиган янги кўча Муқимий кўчасининг давоми бўлади.

Олмазор туманидаги Тараққиёт кўчаси бошқа туманда ҳам шу номли кўча мавжудлиги сабабли Дилсарой деб қайта номланган.

Учтепа ва Шайхонтоҳур туманида жойлашган Маннон Уйғур кўчаси Кўкча дарвоза деб қайта номланган. Кўкча Дарвоза кўчасининг ўзи эса Қоратош кўчасининг бир қисми бўлиш ўрнига, Кўкча Дарвоза тор кўчасига айланган.

Юнусобод туманида собиқ радиостанция ҳудудидаги эски кўча Қаноат кўчаси номини олган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан