Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Раҳмонбек Усмонов Тошкент шаҳрининг 2017 йилги бюджетини тасдиқлади
11.01.2017 15:27,  
1

Тошкент шаҳар ҳокими қарорига мувофиқ, 29 декабрь куни Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг ўн саккизинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон пойтахтининг 2017 йил учун бюджети қабул қилинди, 31 декабрь куни эса 2.5 трлн сўмлик бюджет шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов томонидан тасдиқланди. Бу ҳақда Кун нашри ёзмоқда.

Тошкент шаҳрининг 2017 йилги маҳаллий бюджетининг асосий параметрлари
Даромадлар: 2 499 125 228 000 сўм
1. Ободонлаштириш ва ижтимоий тузилмани ривожлантириш солиғи - 619,642 млрд сўм
2. Жисмоний шахслардан транспорт воситалари учун бензин, дизел ёқилғиси ва газ истеъмоли учун солиқ - 454,733 млрд
3. Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ - 345,103 млрд
4. Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадиган юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган қатъий белгиланган даромад солиғи - 215,127 млрд
5. Ер солиғи (ягона ер солиғидан ташқари) - 163,345 млрд
6. Акциз солиғи - 79,124 млрд
7. Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ - 89,748 млрд
8. Бозорлар даромадидан тушум - 72,848 млрд
9. Қўшилган қиймат солиғи - 76,14 млрд
10. ЎзР ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ундириладиган йиғимлар - 39,241 млрд
11. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи - 26,156 млрд
12. Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи - 15,527 млрд
13. Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари учун ягона солиқ тўловидан Давлат бюджетига ажратмалар - 13,617 млрд
14. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ - 19,279 млрд
15. Ягона солиқ тўловидан Давлат бюджетига ажратмалар, шу жумладан кичик корхона ва микрофирмалар бўйича - 14,17 млрд
16. Давлат божи - 169,668 млрд
17. Маҳаллий йиғимлар - 14,231 млрд
18. Жарималар - 46,799 млрд
19. Бошқа тушумлар - 24,618 млрд

Харажатлар: 2 499 125 228 000
1. Ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун харажатлар: 1,393 трлн
Маориф - 808,348 млрд
Соғлиқни сақлаш ва жисмоний тарбия - 528,448 млрд
Фан - 670,345 млн 
Кадрларни тайёрлаш - 8,386 млрд
Болали оилаларга ва кам таъминланган оилаларга нафақалар - 2,423 млрд
Маданият ва спорт - 23,994 млрд
Чернобил фалокатидан жабрланганларни ижтимоий ҳимоялаш - 4,733 млн
Давлат мукофотлари учун ажратмалар - 2,254 млрд
Ижтимоий кўникмалар маркази тараққиёти учун - 1,29 млрд
Корхоналарнинг иситиш тизимлари капитал таъмирланиши учун - 8,164 млрд
Шаҳардаги жамоат транспортида муайян тоифага бепул проездлар учун - 5,525 млрд
Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредитларини қайтариш учун - 3,716 млрд
2. Иқтисодиётга харажатлар - 274,847 млрд
3. Марказлаштирилган инвестициялар (капитал қурилиш) - 147,011 млрд
4. Ўзини ўзи бошқариш идораларини сақлаш харажатлари - 26,765 млрд
5. Бошқарув идораларини сақлаш харажатлари - 13,581 млрд
6. Бошқа харажатлар - 2,386 млрд
7. Захира жамғармаси - 3,721 млрд

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан