Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






12 январь куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво билан танишинг
11.01.2017 16:57,  
3

январь  куни, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, қорга айланиши мумкин. Кечаси 1 даража совуқ, 1 даража илиқ, кундузи 3-5 даража илиқ бўлади. Бу ҳақда  Республика Гидрометеорология маркази хабар бермоқда.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлиб, туман тушиши мумкин. Кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлиб, туман тушиши мумкин. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлиб, туман тушиши мумкин. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда вақти-вақти билан бироз ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Кечаси 2-7, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудлари.  Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 3-8 даража совуқ бўлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан