Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сирдарё ҳокимига “свет”ни ўчириш-ёқиш жадвали жорий этиш таклиф қилинди
11.01.2017 17:45,  
45

Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев Гулистон туманида фуқаролар билан учрашуви чоғида ечимини кутаётган бир қатор масалалар муҳокама этилди.  Бу ҳақда hilol.uz сайти ёзмоқда.

Жумладан, «Соҳилобод» қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги мактабда ўқувчилар икки сменада ўқиётгани, йиғин ҳудудига болалар боғчаси зарурлиги айтилди. 

Маҳаллаларда аралаш моллар дўкони очиш учун кредит кераклиги, электр энергиясини ўчириш-ёқиш графиги жорий этилиши зарурлиги тўғрисида, янги участкаларда сув, газ ҳали йўқлиги, электр тармоғи тортилиши, хўжаликлараро йўллар таъмирталаблиги, айниқса «Сойибобод» маҳалласидаги коллежга бориладиган кўчага йўлак қилиш, шу коллеж олидига бекат зарурлиги, кўчаларга хавфсизлик белгилари қўйилмаганлиги ҳақида эътирозлар билдирилди.

Фермерлар томонидан Ҳамид Олимжон сув истеъмолчилари уюшмаси ҳудудидаги бир қатор фермерлар далаларига оқар сув этиб бормаётганлиги, «Янги бўстон» маҳалласидан ўтувчи 6 километр масофадаги ички зовурларни тозалаш зарурлиги ҳақидаги масалалар кўндаланг қўйилди.

Учрашувда ечимини кутаётган масалалар, кўча ва йўлларни таъмирлаш, электр энергияси ва сув таъминотини янада яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш, аҳоли, айниқса, ёшлар бандлигини таъминлаш, ижтимоий масалалар юзасидан таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

Кўп масалалар шу ернинг ўзида ҳал қилинди. Кўтарилган масалаларни ижобий ҳал этиш юзасидан мутасадди идоралар раҳбарларига аниқ топшириқлар берилди.

Шу учрашувдан сўнг вилоят тижорат банклари томонидан вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури доирасида туманга 2396 миллион сўмлик – саноат йўналиши бўйича 4 та, хизмат кўрсатиш йўналиши бўйича 3 та, қишлоқ хўжалиги йўналиши бўйича 2 та, жами 9 та кредит ажратилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан