Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россия ОАВларида Британия қироличаси вафот этгани ҳақида ёлғон хабарлар тарқалди
11.01.2017 18:08,  
14

Россиянинг расмий ва норасмий нашрларида Буюк Британия қироличаси Елизавета II вафот этгани тўғрисида хабарлар пайдо бўлди, деб хабар бермоқда Express нашри.

Россиянинг бир қатор ахборот сайтларида қироличанинг ўлимига доир хабар қироллик оиласининг расмий саҳифасига таянган ҳолда эълон қилинган. Русча манбаларда эълон қилинган хабарларда қироллик оиласи расмий саҳифасидан олинганлиги даъво қилинган скриншотлар илова қилинган. Скриншотда: «Шаҳзода Чарлз катта таассуф билан қироличанинг ўлимини эълон қилиши»га доир баёнотнинг бошланиш қисми акс этган. Хабарнинг давоми скриншотларда кўринмайди.

Исвестия газетаси қироличанинг ўлими ҳақидаги хабар қироллик саҳифасида эълон қилинишидан кўп ўтмай ўчирилгани, аммо ўқувчилар томонидан скриншотга олишга улгурилгани тўғрисида ёзган. Хабарда қироличанинг соғлиғИ билан боғлиқ муаммолар сабаб Рождество ҳамда янги йил байрамларида иштирок этмагани ҳам тилга олинган. Аммо якшанба куни бўлиб ўтган черков тадбирида Елизавета II кўриниш бергани тўғрисида маълумот берилмаган.

Лифе.ру нашрининг ёзишича, таҳририят Букингем саройи билан боғланиб, маълумотни тасдиқлатишга уринган. Қироллик маъмуриятидан қуйидагича жавоб олинган: «Бу мутлақо ёлғон. Бу мазкур веб-сайтда чиққан бўлиши мумкин эмас. Ўша скриншотни ёки шундай маълумотга оид бирор ҳаволани бизга жўната оласизми?». Лифе.ру сайтидаги хабарда қироличанинг ўлими Букингем саройи томонидан инкор этилгани, аммо унинг байрам тадбирларида қатнашмагани ҳам айтиб ўтилган.

Россия Мудофаа вазирлигининг Звезда телеканали ҳамда Комсомолская Правда газетаси ҳам қироллик сайтидан олингани даъво қилинган скриншотга асосланиб, Буюк Британия раҳбарининг вафот этганини хабар қилган. Елизавета IIнинг ўлими ҳақидаги хабарларнинг барчасида ўлим хабари қироллик оиласи расмий саҳифасида эълон қилиниб, сўнгра ўчириб ташлангани айтилади.

Буюк Британия ҳукумати ва қироллик оиласи томонидан қироличанинг саломатлигига доир ҳеч қандай расмий маълумот ҳозирча эълон қилингани йўқ. Қироличанинг соғлиғИ билан миш-мишлар ўтган йилнинг охирларида байрам тадбирларида иштирок этмаслиги ортидан урчиган эди. Икки ҳафталик танаффусдан сўнг, 8 январь куни 90 ёшли Елизавета II Англиядаги Авлиё Марй Магдален черковида кўриниш берган

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан