11-13 январь кунлари Қамчиқ довонида ноқулай об-ҳаво шароити юзага келиши мумкин. Бу ҳақда ФВВ огоҳлантиради.
"11-13 январь кунлари Қамчиқ довонида А-373 автомобиль йўлида қор, 50 - 100 метр узоқликда кўриниш даражасининг ёмонлашиши, шамол тезлигининг сониясига 20 метргача кучайиши кутилмоқда", - дейилади Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабарида. Ҳаво ҳарорати -12-10 даражагача тушиб кетади.