Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда "миллий иш қидириш тизими" ишга тушди
11.01.2017 18:45,  
190

Меҳнат вазирлиги миллий иш қидириш тизимини ишга туширди. Бундан буён пайдо бўлган янги иш жойлари ва иш қидираётган фуқаролар таржимаи ҳоллари ish.mehnat.uz сайтида жойлаштирилиши мумкин, деб хабар қилмоқда вазирлик матбуот хизмати.

“Бундан буён юридик шахслар кабинетларида мавжуд бўлган вакансиялар ҳақидаги маълумотларни юборишлари мумкин. Меҳнат вазирлиги ходими олинган маълумотлар асосида вакансиялар ҳақидаги маълумотларни Миллий  вакансиялар банкига жойлаштиради. Кейин уларни вакансиялар порталга кирган ҳар бир киши кўриши мумкин”, — дейилган матбуот хизмати хабарида. 

Янги тартиб меҳнат дафтарчалари олиш тизимини ҳам тўлиқ автоматлаштиради.  Меҳнат вазирлиги хабарига кўра, бугунги кунда ушбу тизимга 85 вазирлик ва муассасалар уланган. Кейинчалик Миллий вакансиялар банкига 200 мингга  яқин ташкилот уланиши режалаштирилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан