Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Дунё бошқарувида ўз ўрнига эга “ёпиқ" Билдерберг ташкилоти ҳақида нималарни биласиз?
11.01.2017 21:10,  
153

Дунё бошқарувида нуфузли сиёсатчи, ишбилармон доираларининг вакиллари аъзо бўлган “ёпиқ” ташкилотларнинг маълум даражада ўрни борлиги айтилади. Мана шундай “ёпиқ” ташкилотлардан бири Бильдерберг клуби экани тан олинади. Бу клуб ҳар йили қайсидлир шаҳарда ўзининг йиллик анжуманини ўтказади.

Журналистлар киритилмайдиган, протоколлаштирилмайдиган клуб анжумани бу йил Дрезден шаҳрида бўлиб ўтди. Аньанага кўра, тадбирда шахсий таклифномаси борларгина иштирок этади, у ерда айтилган гаплар ошкор қилинмайди. 9 июнь куни бошланган 64- ёпиқ мажлис Дрездендаги  Taschenbergpalais меҳмонхонасида  12 июнга қадар давом этди. Меҳмонхона атрофида хавфсизлик чоралари кучайтирилган. Бироқ шунга қарамай ўнг ва сўл кучларнинг норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Бу галги тадбирда 150га яқин киши иштирок этди. Улар орасида давлат раҳбарлари, вазирлар, трансмиллий корпорациялар ва ОАВ раҳбарлари, молиячилар, банкирлар, жамоатчилик вакиллари ҳам бор. Мухбирларнинг хабар қилишича, анжуманда Халқаро Валюта жамғармаси раҳбари Кристин Лагард, АҚШ собиқ давлат котиби Генри Киссинджер, Марказий разведка бошқармасининг собиқ раҳбари Дэвид Петреус, Буюк Британия Ми-6 разведка хизматининг собиқ раҳбари  Джон Соэрс ҳам тадбирда иштирок этган.

Таҳлилчиларнинг фикрича, Бильдерберг клуби ҳақида гапирилганда, кўпинча яширин доҳийлар, жаҳон хукумати тушунилади. Сайёрамизнинг бой ва нуфузли одамлари аъзо бўлгани учун ҳам клуб дунёдаги энг кучли ташкилот экани тан олинади. Шуниси эътиборлики,  60-йиллик тарихи давомида матбуотда клубнинг анжуманида нималар ҳақида гапирилгани борасида ёзилмаган, айтилмаган. Мобода журналистик текширув натижасида қандайдир маълумот матбуотда пайдо бўлиб қолгудек бўлса, айни шу хабар тасдиқланмаган. Шу сабабли клуб анжуманлари маҳфийлигича  қолаверган.

Аввалига, Бильдерберг клубини ташкил қилиш орқали жаҳон хукуматини тузиш ният қилинмаган эди. Ўтган асрнинг 50 йилларида АҚШ ва НАТО манфаатларини ифодаловчи бир гуруҳ нуфузли шахслар дунёда бўлаётган муҳим воқеаларни муҳокама қилиш мақсадида ёпиқ эшиклар ортида учрашиб туришга қарор қилишди. Кейинчалик клуб ўзаги ўзгармай қолаверди, аммо янги аъзолар таклиф қилина бошланди. Клубнинг биринчи анжумани Голландиядаги “Бильдерберг” меҳмонхонасаида бўлиб ўтди. Кейинчалик клубга айни шу меҳмонхона номи берилди. Ўшанда Нидерландия қироллик саройининг таклифига биноан 12 мамлкатдан 70 киши келган эди. Бугунги кунда Бильдерберг клубида доимий аъзолар билан қўшиб ҳисоблаганда 20дан ортиқ мамлакатдан 150га яқин киши иштирок этади. Улар орасида Рокфеллер, Ротшильдлар сулолаларининг вакиллари, Европадаги айрим мамлакатларнинг собиқ ва амалдаги бош вазирлари, Жаҳон банки ва мегакорпорацияларнинг собиқ президентлари ҳам бор. Кўп ҳолларда АҚШ президентлари, давлат котиблари ва НАТО генераллари  ҳам  таклиф қилинади.

Бильдерберг клубидан ташқари дунё бошқарувида “300 қўмита”, “Халқаро муносабатлар бўйича Кенгаш”, “Учтомонлама комиссия”, “Рим клуби”, “Германия Маршалл фонди” деб номланувчи ташкилотлар ҳам фаол иштирок этиши айтилади. Номи бошқа бўлгани билан иштирокчиларнинг кўпчилиги ўша-ўша экани айтилади.

Масалан, Богем клуби 1899 йилдан бери ҳар йили июль ойида Калифорниянинг Богем сўлим оромгохида тўпланади. Клуб аъзолари фақат эркаклардан иборат.

Американинг хусусий “Халқаро муносабатлар бўйича Кенгаш”и ташқи ишлар масалалари бўйича тадқиқот олиб боради, ҳар икки ойда Foreign Affairs журналини нашр қилади. Кенгаш АҚШдаги энг нуфузли “ақл маркази” сифатида тан олинади.

Уч томонлама комиссия 1973 йилда Дэвид Рокфеллер томонидан ташкил қитлинган. Унинг ишида Шимолий Америка, Ғарбий Европа ва Осиё мамлакатларининг сиёсий, ишбилармон ва илмий доираларининг вакиллари  иштирок этади.

Шарофиддин Тўлаганов

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан