Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Канадалик икки мусулмон ўз ресторанида муҳтожлар учун бепул тамадди ташкил қилди
12.01.2017 01:19,  
3

Канаданинг Монреаль шаҳрида ироқлик ва тунислик икки мусулмон ўзларига тегишли ресторанда муҳтожлар учун бепул тамадди ташкил қилишди. Истаган одам бу ресторанга келиб, муҳтожлигини айтса, унга ҳеч қандай гап-сўзсиз сэндвич тайёрлаб берилади ёки тайёр овқатлардан бирортасини танлаш таклиф қилинади. Бундай хайрия тадбири ушбу ресторандан уч ойдан бери давом этяпти, деб ёзмоқда info.islom.uz сайти.

Бу ҳақда илк бор маҳаллий газеталарда бири хабар қилган. Ушбу газетанинг мухбири бу тадбирни ўзида синаб кўрмоқчи бўлибди. У ресторанга кириб келиб, «Менинг қорним оч» деган экан, бир оғиз гап-сўзсиз сэндвич тайёрлаб беришибди. Шундан сўнг у ресторандан чиқиб, сўнг қайтиб кирибди, ўзини таништириб, таомнинг ҳақини тўлабди. 
Газетада эълон қилинган мақолада ресторан соҳиблари бу иш Қуръони Каримдаги очларга таом улашиш ҳамда муҳтожлар ҳақида ғамхўрлик қилиш ҳақидаги кўрсатмага амал қилиш ниятида бошланганини айтишган.
Фейсбукдаги бир фойдаланувчи бу икки мусулмоннинг солиҳ амали ҳақида ёзиб, ушбу газета бир неча юз минг ададда чоп қилинишини қувонч билан таъкидлаб, шундай дебди: «Субҳаналлоҳ, мана бу ҳақиқий Ислом! Бу ҳақдаги мақола ОАВда чоп қилинибди. Энди уни юз минглаб ғайридинлар ўқишади, иншааллоҳ! Аллоҳ таоло бу биродарларимизга баракот берсин! Мен бу қувончли хабарни бошқалар билан баҳам кўргим келди. Ахир биродарларини хурсанд қилиш ҳам суннат-ку!»

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан