Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Франция президентлигига номзодлар мусулмон муҳожирларга чеклов қўйишни ваъда қилишмоқда
12.01.2017 11:31,  
3

Франция президенти бўлиш учун ўз номзодини қўйган Франсуа Филлон ҳам мамлакатда мусулмон муҳожирларга қарши чекловлар жорий этишни ёқлаб чиқди, дея хабар бермоқда Reuters агентлиги.

Чоршанба куни Ницца шаҳрида бўлиб ўтган сайловолди учрашувида сўзга чиққан Филлон Францияга келаётган Европа Иттифоқидан бошқа давлат фуқаролари учун квота белгилаш ҳақида гапирган:

«Франция сахий, аммо шаҳар бедарвоза эмас. У ўз ҳудудига кириши мумкин бўлганларни танлаш ҳамда хорижликлар қабул қилиши лозим бўлган қонун-қоидалар ва урф-одатларга эга бўлиш ҳуқуқи мавжуд бўлган мамлакат».

Иммиграция ва хавфсизлик баҳонасида муҳожирларни чеклаш масаласи Францияда шу йилнинг май ойида бўлиб ўтадиган сайловга номзодини қўйган сиёсатчиларнинг асосий сайловолди дастурларида асосий ўринни эгалламоқда. Номзодлардан бири, Миллий Фронт партияси етакчиси Марин Ле Пен ҳам иммиграция масаласи ва мусулмон қочқинларга қарши қаттиққўл бўлишга ҳамда Европа Иттифоқи визасини бекор қилишга ваъда берган.

Ле Пен аксилиммиграциявий ва исломофобик қарашлари туфайли Франция жануби-шарқида йирик миқдордаги тарафдорларининг қўллаб-қувватлашига эришган. Ницца шаҳрида июль ойида 86 кишини ҳаётдан олиб кетган ҳужум содир бўлиши ортидан ислом дини ва мусулмонларга қарши кайфият кучайган.

Франсуа Филлон мамалакат иқтисодиётининг хорижлик ишчи кучига эҳтиёжини тан олган ҳолда, муҳожирлар учун йиллик квоталар сонини жорий этишни таклиф қилган: «Бизда олти миллион ишсиз ва 9 миллион камбағал одамлар бор. Иммиграция қатъий назорат қилиниши ва энг паст миқдоргача чекланиши лозим».

Бундан ташқари, президентликка номзод Францияда яшай бошлаганига икки йил тўлмаган муҳожирлар учун ижтимоий ёрдамларни бекор қилишни ва бошпана берилмаган ноқонуний муҳожирларни ўз ватанларига қайтариб юборишни ҳам таклиф қилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан