Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қирғизистон Ўзбекистон билан қўшма корхоналар ташкил этмоқчи
12.01.2017 12:10,  
13

Тошкент шаҳри ҳокими Раҳмонбек Усмонов Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Данияр Сидиков билан учрашди, деб хабар беради Қирғизистон элчихонаси сайти.

Хабарда айтилишича, томонлар икки мамлакат пойтахтларининг савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорлиги ҳамда ушбу ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама этди.

Жумладан, Қирғизистон томони қўшма корхоналар ташкил этиш, турли соҳалар, хусусан, турар-жой коммунал ва транспорт соҳаларида тажриба алмашиш билан боғлиқ бизнес-форумлар, давра суҳбатлари ўтказиш имкониятлари ҳақида таклиф билдирди.
Шунингдек, яқин истиқболда икки давлат пойтахти маданият кунларини ўтказиши муҳокама қилинди.

Ўз навбатида Тошкент шаҳри ҳокими Р.Усмонов А. Ибраимовни Бишкек мэрлиги лавозимига тайинлагани билан муборакбод этган ва яқин вақт ичида ўз табригини юзма-юз кўришувда яна бир бор изҳор этиш ниятида эканини айтди.

Учрашув якунида томонлар барча йўналишларда фаол ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан