Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда Германиянинг энг яхши фильмлари бепул намойиш этилади
12.01.2017 12:12,  
27

Тошкент Гёте-Институти "Германиянинг янги кинолари" туркум кинонамойишини бошлайди. 2017 йилнинг февраль ва март ойларида томошабинлар жаҳонда юқори баҳоларга сазовор бўлган олтита фильмни кўришлари мумкин.

8 февралда "Герберт" драмаси намойиш этилади. Мазкур фильм ўлимига олти ой қолган боксчи ҳақида бўлиб, Deutscher Filmpreis 2016 миллий мукофотини, "Энг яхши фильм" ва "Энг яхши эркак роли" йўналишларида LOLA кумуш мукофотини қўлга киритган.

15 февраль куни тошкентликлар "Барбара" фильмини томоша қиладилар. Барбара исмли шифокор ҳақидаги мазкур фильм 2012 йилги Берлин кинофестивалида "Кумуш айиқ" мукофотига сазовор бўлган.

22 февраль куни "Зулмат дунё" фильми намойиш этилади. Фильм Deutscher Filmpreis 2014 кинофестивалида мукофотга эришган.

1 март куни "Супер-эго" комедияси тақдим этилади. Фильм Ник исмли ўғри ҳақида.

8 март куни "Фукусимадан саломлар" драмаси намойиши ўтказилади. Фильм қаҳрамони Мария Японияга боради ва бу ерда турли саргузаштларга дуч келади. Драма Deutscher Filmpreis 2016 фестивалининг мукофотларини қўлга киритган.

15 март куни томошабинлар учун "Виктория" триллери премьераси бўлиб ўтади. Бу фильм Deutscher Filmpreis-2015 фестивалининг олтита мукофотига сазовор бўлган.

Барча фильмлар немис тилида намойиш этилади. Намойишлар соат 18.30да бошланади ва кириш бепул.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан