Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ливиядаги қуролли мухолифат раҳбари Россия ҳарбий қўмондони билан учрашди
12.01.2017 12:26,  
7

Шарқий Ливиядаги Ливия Миллий Армияси раҳбари Ўртаер денгизидаги самолёт ташувчи рус ҳарбий кемасига ташриф буюрди. Бу ҳақида Reuters​ агентлиги хабар бермоқда.

БМТ воситачилигида ташкил этилиб, халқаро миқёсда тан олинган Ливия ҳукуматига қарши қуролли мухолифатда бўлган гуруҳ раҳбари Халифа Ҳафтар чоршанба куни рус ҳарбийлари билан музокаралар ўтказган. Мухолифат раҳбари Суриядаги ҳарбий операциядан қайтаётган “Адмирал Кузнетсов” ҳарбий кемасида кутиб олинган.

РИА Новости агентлиги Ливиялик қўмондоннинг рус ҳарбий кемасида Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу билан видеоконференция орқали мулоқот ўтказгани ҳақида хабар берган. «Улар Яқин Шарқдаги халқаро террорчи гуруҳларга қарши курашга доир долзарб масалаларни муҳокама қилишди», – дейилади агентлик ахборотида.

Ливиянинг қудратли қўмондонларидан бири сифатида кўриладиган Халифа Ҳафтар икки йилдан бери ўзининг Ливия Миллий Армияси билан бирга мамлакат шарқидаги турли қуролли жамоаларга қарши курашиб келади. Ливияда 2011 йилда Муаммар Каддофий ҳокимиятдан қулатилгандан бери бошбошдоқлик ва ҳокимият учун кураш давом этмоқда.

Ливия аҳолисининг бир қисми Ҳафтарни мамлакатдаги фуқаролар урушига барҳам берувчи куч сифатида кўришади. Халифа Ҳафтар ўтган йилнинг ноябрь ойида Москвада Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашган ва Ливиядаги қуролли гуруҳларга қарши курашда Россиянинг кўмагини сўраган. Россия ҳукуматининг Ҳафтарнинг армиясига ҳарбий ёрдам кўрсатиш тўғрисида ҳеч қандай маълумот ошкор қилинмаган.

Маълумот учун, 2011 йилдан бери БМТ томонидан Ливияга қурол олиб киришга тақиқ қўйилган. Унга кўра, Ливия ҳудудига ҳарбий қуролларни Хавфсизлик Кенгашининг тасдиғи билан БМТ ташкил этган Ливия ҳукуматигина олиб кириши мумкин. Халифа Ҳафтарнинг ҳарбий бўлинмаси эса бу ҳукуматга қарши курашади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан