Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Селфи ёрдамида смартфон ҳимоясини бузиш мумкин экан
12.01.2017 12:48,  
7

Бугунги кунда селфиларнинг шиддат билан оммалашаётгани барчага маълум. Ҳатто баъзи ҳолларда смартфоннинг олд камерасидан унинг асосий камерасига қараганда кўпроқ фойдаланилмоқда, деб ёзади Terabayt сайти.

Бироқ яқинда маълум қилинган хабарларга кўра, селфи орқали смартфонни бузиб кириш имконияти ҳам мавжуд экан. Бунинг учун селфига тушган смартфон эгасининг бармоқ излари нусхасидан фойдаланилади.

Япония миллий информатика институтининг профессори Исао Эчизеннинг Sakkei Shinbun нашрида берган хабарида қайд этилишича, унинг жамоаси селфидаги бармоқ изини модуляция қилиш орқали смартфон ҳимоясини бузишга муваффақ бўлган. Агар Осиёда V шакли билан суратга тушиш кенг оммалашганини ҳисобга олсак, бундай заифлик фойдаланувчилар дахлсизлигини шубҳа остида қолдириши мумкин, дейилади Phone Arena маълумотида.

Исао Эчизеннинг жамоаси айни пайтда мазкур заифлик учун ҳимоя тизимини яратиш устида иш олиб бормоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан