Майк Тайсон ўзбеклар қуршовида қолди (видео)

12.01.2017 | Жамият | 3004

Youtube видеохостингида жаҳоннинг энг шов-шувли ва машҳур боксчиларидан бўлган Майк тайсоннинг бир гуруҳ ўзбекистонлик мухлислар қуршовида қолган видеоси жойлаштирилди.

Видеороликда ўзбекистонлик мухлислар Тайсон билан "селфи" тушишгани, у билан қўл бериб сўрашишгани акс этган. Бир оздан сўнг спортчининг тансоқчиси йигитлардан энди кетишларини илтимос қилади.

Боксчининг ўзи эса бу ҳолатдан завқланган.