Туркия парламенти депутатлари мажлисда муштлашиб кетишди

12.01.2017 | Жаҳон | 766

Туркия парламентининг Адолат ва тараққиёт партияси ва мухолиф Халқ-республика партияси депутатлари ўртасида мамлакат конституциясига ўзгартириш киритиш ҳақида ўтказилган муҳокама чоғида оммавий муштлашув келиб чиқди.

Мамлакатнинг асосий қонунига ўзгартиришлар киритиш лойиҳаси парламентга адолат ва ривожланиш партияси томонидан киритилганди.

Муштлашув мухолифат депутатлари трибунани тўсиб қўйишга ҳаракат қилган пайт рўй берган. Шундан сўнг, АРП депутатлари улар билан можарога киришишди. Бир неча киши жароҳат олди, АРП раҳбари ўринбосари Фотиҳ Шахиннинг эса бурни синган. Муштлашув давомида микрофон ва стуллар ҳам синдирилди – депутатлар уларни бир-бирига қарата отган.

Туркия парламенти 330 дан ортиқ депутат овоз берган тақдирда, конституцияга ўзгартириш киритиши мумкин. Адолат ва тараққиёт партияси ва Миллий ҳаракат партияси парламентда 355 та овозга эга. Яна иккита мухолиф партиялар, яъни Халқ-республика партияси ва Халқлар демократияси партияси депутатлари парламент тизими эмас, президентлик тизимини амалга киритишга қарши чиқишмоқда.

Ушбу икки партия мамлакат президенти Тоййиб Эрдўғанни ўз қўлида ягона ҳукуматни ўрнатишга интилишда айбламоқда.