Олмалиқ тоғ-металлургия комбинатида янги мис эритиш печи ишга туширилди

12.01.2017 | Ўзбекистон | 404

Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати мис эритиш заводи металлургия цехида янги эритиш печи фаолиятини бошлади. ОТМК матбуот хизматининг хабар қилишича, айни пайтда печни ишга тушириш ишлари олиб борилмоқда.

Печ қурилиши 2015 йилда бошланган. Бошдан-оёқ қурилиши кўзда тутилган лойиҳа бўйича йилига 17 минг тонна мисни эритиш қувватига эга автоматлаштирилган печ қурилиши кўзда тутилган.

Германиянинг Dobersek Engineering компанияси билан 92 млн долларлик шартнома имзоланган эди. Лойиҳа Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт фонди, ОТКМ хусусий маблағлари ва банкларнинг кредитлари ҳисобидан амалга оширилди.