Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Япон далаларида энди роботлар ишлайди
23.04.2016 16:27,  
4

Япония ҳукумати фермерлар ишини автоматлаштиришга ёрдам берадиган 20 турдаги роботларни ишлаб чиқишга 37 миллион доллар ажратишга тайёр, деб хабар қилмоқда Sputnik.

Мамлакат ҳукумати бу ҳақда “Катта еттилик”мамлакатлари Қишлоқ хўжалик вазирлари учрашувида баёнот берди.

Вазирларнинг сўзларига қараганда, далаларда меҳнат қилаётган ёши катта кишиларнинг сони кундан-кунга ортиб бормоқда, Японияда фермерларнинг ўртача ёши 67 ни ташкил қилади.

"Агар фермерлар, ёши бир жойга борганда, меҳнат унумдорлигини ошириш ниятида бўлсалар, улар компаниялар томонидан ишлаб чиқариладиган технологияларга умид боғлашларидан ўзгачора йўқ”, — деб таъкидлади агентлик эксперти Махико Цугата.

Агентлик берган маълумотга кўра, Япониядаги қишлоқ хўжалигига оид жиҳозларни ишлаб чиқарувчи энг йирик Kubota компанияси ўзи бошқариладиган тракторнинг биринчи прототипини ишлаб чиққан.

Ундан гуручзорларда фойдаланиш мумкинлиги таъкидланмоқда. Робот GPS-навигация тизими билан жиҳозланган бўлиб, тупроқ ҳолатини аниқлаб, ерни ҳайдайди ва ўғитлантиради.

Компания, шунингдек, кекса фермерлар ўз елкаларида олиб юра оладиган жиҳозларни яратиш устида ҳам иш олиб бормоқда. Бу мосламалар мева ва сабзавотларни йиғиштиришда фермерларга энг яхши кўмакчи бўлиши айтилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан