Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Дунё тиллари ҳақида қизиқарли фактлар
12.01.2017 14:25,  
4516
  • Муррей дарёси водийсида истиқомат қилувчи австралия аборигенларининг тилида 1 рақами “энеа” дейилади, 2 бўлса “петчевал” деб аталади. 5 рақамини бўлса ушбу тилда 8 хил йўл билан ифодалаш мумкин, масалан, “петчевал петчевал энеа”.
  • Дунёдаги энг кенг маъноли сўз “мамихлапинатана” бўлиб, бу сўз “иккала тараф ҳам қилишни истовчи, аммо қилишни хоҳламайдиган нарсани қилишга кимдир рози бўлишини кутиб бир бирига умид билан тикилмоқ” маъносини беради.
  • Араб тилида 28 ҳарф сўз охирида ўртасидагидан бошқача тарзда ёзилади, иврит тилида бундай ҳарфлар 5 та, грек тилида битта, бошқа европа тилларида бўлса бундай ҳарфлар мавжуд эмас.
  • “Абсурд” лотин тилидан олинган сўз бўлиб, “кардан, гарангдан” (ab surdo) деган маънони англатади.
  • Папуа Янги Гвинеяда истиқомат қилувчилар 700 га яқин тилда (бутун дунё тилларининг 15%) сўзлашадилар. Бу тиллар орасида кўплаб маҳаллий диалектлар мавжуд бўлиб, улардан қишлоқларда истиқомат қилувчи аҳоли ўзаро мулоқотда фойдаланади.
  • “Эрмитаж” француз тилидан олинган бўлиб, “ёлғиз қолиш жойи” деган маънони англатади.
  • “Симпозиум” лотин тилидан олинган бўлиб, “катта зиёфат, базм” деган маънони англатади.
  • Ҳозирги даврга қадар сақланиб қолган энг қадимги ҳарф – O ҳарфидир.
  • Дунёдаги энг узун палиндром сўз фин тилидаги “saippuakivikauppias” бўлиб, “ипак савдогари” деган маънони анлатади.
  • Африка қитъасида 1000 дан ортиқ тиллар мавжуд. Шимолий Африкадаги берберлар тилида ҳаттоки алифбо ҳам йўқ.
  • Хитой тилида “қийинчилик, кўнгилсизлик” маъносини берувчи иероглиф битта том остидаги икки аёл тасвири билан ифодаланади.
  • Almost – инглиз алифбосидаги ҳарфлар кетма – кет берилган энг узун сўздир.
  • Форс тилидан келиб чиққан “пижама” ва “чемодан” сўзлари бир ҳил ўзакка эга (“пи-джома”, “джома-дан”).
  • Кюрасао оролининг номи испан тилидан сўзма – сўз таржима қилинганда “пиширилган руҳоний” маъносини беради (cura asado).
  • Қадимги Мисрда ўрикни “қуёш тухуми” деб аташган.
  • Филиппин тилида “салом” сўзи “мабухай” дейилади.
  • “Фудзияма” япон тилидан “тик кўтарилган тоғ” маъносини беради.
  • Инглиз тилида month, orange, silver ва purple сўзлари билан қофиядош сўзлар мавжуд эмас.
  • Кхмерлар алифбосида 72 та ҳарф мавжуд, Бугенвиль ороли (Соломон ороллари) туб аҳолиси алифбосида бор йўғи 11 та ҳарф бор.
  • Хитой тилида “чой” ва “тетиклик” сўзлари бир ҳил иероглифлар билан ифодаланади.
  • Япон тилидаги “метро” сўзи “паст”, “тупроқ” ва “темир” маъносини берувчи уч иероглиф билан ифодаланади.
  • Халқаро эсперанто сунъий тили 1887 йилда варшавалик доктор Л. Заменгоф томонидан ўйлаб топилган.
  • Биронта ҳам унли товуши бўлмаган энг узун инглизча сўзлар “rhythms” ва “syzygy” дир.
  • “Town” сўзи инглиз тилидаги энг қадимги сўз ҳисобланади.
  • Хитой тилида “р” ва “л” товушлари фарқланмайди.
  • Гавайи ороли туб аҳолиси алфавитида 12 тагина ҳарф мавжуд.
  • Инглиз тилида 600 000 дан ортиқ сўз бор.
  • W лотин ҳарфи лотин алифбосида мавжуд эмас.
  • Хитой ёзувида 40 000 ортиқ белгилар бор.
  • Америкалик ёзувчи Эрнест Винсент Райт ўзининг “Гедсби” романида 50 000 та сўз ишлатган бўлиб, уларнинг ҳеч бирида Е харфи (инглиз тилида энг кўп учровчи ҳарф) йўқ.
  • Америкалик олим ва сиёсатчи Бенжамин Франклин “маст” (инг. drunk) сўзининг 200 дан зиёд синонимларини тўплаган, уларнинг ичида “cherry-merry”, “nimptopsical” ва “soaked” каби синонимларни учратиш мумкин.
  • Эскимослар тилида қор сўзини 20 ҳил сўз билан аташ мумкин.
  • Хитой тилининг Мандарин шеваси дунёда энг кўп сонли сўзлашувчиларига эга тилдир (935 млн.), бу рўйхатда иккинчи ўринда Испан тили (387 млн.), инглиз тили – учинчи (365 млн.), ҳинд тили бўлса, тўртинчи ўринда (295 млн.). Ўзимизнинг она тилимиз бу рўйхатда 45 ўринда турибди (25.6 млн.).
  • Бир пайтлар “амперсэнд” (&) инглиз алифбосидаги ҳарфлардан бири бўлган.
  • Ўртача ҳисоблаганда руҳонийлар, юристлар ва докторлар ўз касбий луғат бойлигида 15 000 та сўзга эга эканлар. Олий маълумотга эга бўлмаган малакали ишчилар тахминан 5-7 мингта сўзга, фермерлар бўлса 1600 та касбларига оид сўзни билишар экан.
  • Ҳарам, вето ва эмбарго сўзлари сўзма – сўз таржимада “тақиқ” маъносини англатади.
  • Дунёндаги тилларнинг асосий қисмида “она” сўзи М ҳарфи билан бошланади, ўзимиздаги “момо” сўзи каби.
  • Виктор Гюго қаламига мансуб “Таҳқирланганлар” асарида француз тилидаги энг узун 823 та сўздан иборат гап учрайди.
  • Ҳозирги пайтда дунёда 6500 га яқин тил мавжуд. Бироқ, улардан 2000 таси йўқ бўлиш арафасида. Уларнинг ҳар бирида 1000 тадан кам одам сўзлашади.
  • Сеул корейс тилида оддий “пойтахт” деган маънони англатади.
  • Дунёдаги тиллар ичида инглиз тилида энг кўп синонимлар мавжуд.
  • Айтишларича “The sixth sick sheikh’s sixth sheep’s sick” инглиз тилидаги энг мураккаб тезайтиш ҳисобланар экан.
  • Канада маҳаллий ҳинду қабилалари тилида “катта қишлоқ” деган маънони англатади.
  • Инглиз тилидаги “news” сўзи аслида компасдаги дунё томонларини кўрсатиб турувчи ҳарфлардан олинган: North, East, West, South. Шунинг учун ҳам бу сўзда кўплик шакли мавжуд эмас.
  • Дунё аҳолисининг деярли ярми 6000 йил олдин сўзлашилган Ҳинд-Европа тилидан келиб чиққан тилларда гапиради. Олимларнинг фикрича Ҳинд-Европа тили мўътадил иқлимли минтақада вужудга келган, чунки ушбу тилдан келиб чиққан тилларда флора ва фауна, йил фасллари ва шу каби нарсаларни англатувчи сўзлар жуда ўхшашдир. Масалан: cold, Kalt, холод; snow, Snaw, снег, сніг. Бу таърифларга жуда мос ҳудудларга тахминан шимолда Литва, Украинанининг марказий областларигача жанубда, Польшанинг ғарбий воеводлари ва шарқда Беларуссия шарқий областлари тўғри келади.
  • Шумер тили энг қадимги ёзма тил ҳисобланади. У Месопотамияда тахминан эрамиздан аввалги 3500 йилларда вужудга келган.

манба: uzbegim.info

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан