ФИФА терма жамоаларининг янги рейтинг жадвалини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 568 очко билан 61-ўринга кўтарилди, деб хабар беради ЎФФ матбуот хизмати.
Бу аввалги кўрсаткичга нисбатан 1 поғона юқорироқ. Ўзбекистон Осиё Футбол конфедерацияси (ОФК)га аъзо терма жамоалар орасида 6-ўринда қолди. Осиёда 816 очко билан пешқадамликни сақлаб қолган Эрон дунёда 29-ўринда бормоқда. Жанубий Корея 699 очко билан қитъада 2-поғонада, жаҳон рейтингида эса 37-ўринда бормоқда.
Австралия (649 очко) бир йўла 3 поғонага кўтарилиб, дунёда 44-ўринни, Осиёда 3-поғонани эгаллади. Япония (46-ўрин) ва Саудия Арабистони (48-ўрин) Осиё қитъасида мос равишда 4–5 ўринларни эгаллади.
ФИФА рейтингида ҳамон Аргентина (1634 очко) етакчилик қилмоқда. Иккинчи ўринни Бразилия (1544 очко) эгаллаб турган бўлса, учинчи ўриндан Германия (1433 очко) жой олган.