Бугун 12 январ куни Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Душанбе ҳокими Маҳмадсаид Убайдуллоевни вазифасидан озод қилиб, ўзининг тўнғич ўғли Рустам Эмомалини тайинлади, деб ёзмоқда “Регнум” агентлиги. Рустам Эмомали ҳозирга қадар Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раиси эди.
2016 йилда Тожикистон Конституциясига киритилган ўзгартиришга кўра, Эмомали Раҳмон истаганича президентликка ўз номзодини қўйиши мумкин. Тожикистон президентлигига номзодлар ёши 35 ёшдан 30 ёшга туширилган.
29 яшар Рустам Эмомали аввал Ёшлар иттифоқи ва Божхона хизматларида турли раҳбар лавозимларда ишлаган. У Тожикистон Футбол федерацияси президенти ҳамдир.