Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Америкалик ҳарбийлар томонидан Афғонистонда тинч аҳоли вакиллари ўлдирилгани тан олинди
12.01.2017 19:26,  
3

АҚШнинг Афғонистондаги қўшинлари томонидан 33 нафар бегуноҳ кишининг ўлдирилгани тасдиқланди, дея хабар бермоқда Al Jazeera ​ телеканали.

Ўтган йилнинг 3 ноябрь куни Қундуз шаҳри яқинидаги Боз қишлоғига амалга оширилган ҳаво ҳужумида 33 киши ҳалок бўлган, 27 киши жароҳат олган эди. ҳужум Толибон ҳаракатига қарши ўтказилган ҳарбий амалиётларнинг бир қисми бўлгани айтилган эди.

Пайшанба куни Афғонистондаги АҚШ ҳарбий қўмондонлиги ҳужум оқибатида тинч аҳоли вакиллари қурбон бўлганини тасдиқловчи баёнат билан чиққан. “Нима бўлишидан қатъий назар, бегуноҳ инсонларнинг ўлимидан чуқур таассуфдаман”, – деб айтган АҚШ ҳарбий қўшинлари ва НАТО миссияси раҳбари генерал Жон Николсон. 

«Бегуноҳ кишиларнинг қурбон бўлиши қабул қилиб бўлмайдиган ҳодисадир. Бу Афғонистонда тинчлик ва барқарорлик ўрнатиш бўйича қилинган барча ҳаракатларни йўққа чиқаради», – дея фикр билдирган БМТнинг Афғонистондаги ёрдам миссияси раҳбари Тадамиши Ямамото.

Ҳужум оқибатида ҳалок бўлганлар орасида болалар ҳам бўлган. Ҳарбийларнинг баёнотида тинч аҳоли вакилларининг жабр кўришида Толибон томонидан аҳолининг яшаш уйлари қароргоҳ сифатида фойдаланиши сабаб қилиб кўрсатилган. Шунингдек, Толибон томонидан ҳам турар-жой бинолари бузиб ташлангани ва тинч аҳоли вакиллари ўлдирилгани айтиб ўтилган.

Қишлоқ аҳлининг билдиришича, ўша ҳужумда Толибон вакиллари ўлдирилмаган. Аксинча ҳужум жабрдийдалари асосан аёллар ва болалар бўлишган. «Ҳалок бўлганлар орасида уч ёшли болалар ҳам бор. Уларнинг гуноҳи нима эди?», – дея эътироз билдирган Боз қишлоғида истиқомат қилувчи Руҳоний исмли фуқаро.

АҚШ армияси зобити Чарлз Кливленд Қундузга амалга оширилган ҳужумда 26 нафар Толибон жангчиси йўқ қилинганини айтган. 15 йилдан бери Афғонистонда АҚШ ва НАТО қўшинлари томонидан бегуноҳ одамларнинг ўлдирилиши кўп марта танқид қилинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан