Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Телеграм ва Вконтакте ижтимоий тармоғининг асосчиси Павел Дуров ҳақида фактлар
7.02.2016 12:16,  
298

11 ёшидан бошлаб Дуров дастурлашга қизиқади ва мактаб компютерларининг паролларини осонлик билан аниқлашга ҳаракат қилади ва бунга эришади ҳам. Ўша пайтларда у дастурлашни чуқур ўрганиб, мактабдаги барча компютерларнинг “заставка” ларини дастур орқали ўзгартириб қўяди.

2006 йилда Павел Санк-Петербург давлат университетининг филология факультетини тамомлайди. Таҳсил мобайнида ҳарбий факултетни ҳам тамомлаб, “захирадаги лейтенант” унвонига эришади. Олий таълимни қизил дипломга битириб, шу йили Вконтакте ижтимоий тармоғини яратади.

Университетда ўқиш мобайнида у иккита интернет лойиҳа яратади(durov.cом ва Spbgu.ru). Иккалови ҳам ўзининг университети(СПбГУ) ва Россиянинг бошқа университетлари ўртасида реферат ва идеяларни алмашиш имконини берадиган лойиҳа эди.

Дуровнинг ўртоғи унга Facebook ижтимоий тармоғини кўрсатади ва ундан руҳланган Павел россияликлар учун Facebookка ўхшаган ижтимоий тармоқ яратишга киришади, бу лойиҳани дастлаб у Student.ru деб номламоқчи бўлади, кейин Вконтакте номига ўзгартиради (ҳар бир талаба барибир ўқишни битиради, яъни талабалик мақомидан чиқади, деб ҳисоблайди). Вконтакте яратилганида (2006 йил 1 октябр), дастлаб, барча университет талабаларининг анкеталарини сақлаш учун маълумотлар базаси сифатида иш бошлаган, кейинчалик ижтимоий тармоқ сифатида ривожланиб кетган.

Бу лойиҳа устидан жуда кўп шикоятлар бўлган, суд бир неча бор иш олиб борган. Можаронинг сабаби муаллифлик ҳуқуқидир, яъни, сайт контенти ўзлаштирилган.

Павел Дуров дастурлашга оид ҳар хил чемпионатларда россиялик талабалар гуруҳларини қўллаб-қувватлаб, молиялаштириб келмоқда.

Қизиқ маълумот: Дуров 7 ёшгача “Р” ҳарфини айта олмаган экан.

Павел вегетериан ҳисобланади. Ундан ташқари алкоголли ичимликлар, қимматбаҳо уйлар ва автомашиналардан нарироқ юради. Ишга ҳам метрода боради, аммо саёҳатни канда қилмайди.

Ўзининг кумири сифати Дуров Apple асосчиси Стив Джобсни ҳисоблар экан.

Павел 2011 йил, россиялик миллиардерлар рўйхатида 7.9 миллиард билан 350 ўринни эгаллаган (Wikipedia маълумоти).

2012 йил Digital Life Design (DLD) конференциясида Павел Дуров Википедия онлайн-энциклопедияси учун 1 миллион доллардан воз кечади.

2012 йилнинг 19 ноябрида “Манн, Иванов ва Фербер” нашриёти Николай Кононованинг “Код Дурова” деб номланган китобни чиқарди. Бу китоб Вконтакте ижтимоий тармоғининг асосчиси Павел Дуровга бағишланиб, ҳужжатлар ва интервьюлар асосида ёзилган.

2013 йил Дуров “ Digital Forest ” компаниясига асос солади ва шу компания Telegram мессенджерини оммага тақдим этади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан