Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






​Барак Обама ўз вице-президентига Озодлик медалини топширди
13.01.2017 15:28,  
9

АҚШ президенти Барак Обама вице-президент Жозеф Байденга кутилмаган ҳадя туҳфа этди. Жо Байденни Оқ уйдан кузатиш маросими вақтида Барак Обама унга озодлик медалини топширди. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги хабар берди.

Oзодлик медали АҚШнинг энг юқори иккита фуқаролик мукофотларидан бири саналади. Тантанали маросим Байденни Оқ уйдан кузатиш пайтида ўтказилди.

Барак Обама медаль топширишдан аввал, Жозеф Байден ҳақида ҳазил аралаш илиқ фикрларни билдириб ўтди.
 
“Бу интернет учун бизнинг мустаҳкам дўстлигимиз ҳақида гапиришга сўнгги имкониятдир”, -  деди Обама сўзининг аввалида.

Барак Обама Жозеф Байденнинг ютуқлари ҳақида сўзлар экан, поп хонанда Леди Гага билан дўстлашгани ҳақида тўхталиб ўтди. Шунингдек, бир вақтлар Байден Оқ уй ходимларини қўрқитиш учун президент самолётида кутилмаган ҳодиса уюштиргани, шоҳона меҳмондорчилик вақтида атрофдагиларни ҳайратлантириш учун Жозеф Байденнинг официант кийимида намоён бўлгани ҳақида маълумотлар ошкор бўлди.

Байден вице-президент конституцияга кўра ўз ҳокимиятига эга эмаслигини таъкидлаб ўтди. Унинг фикрича, шундай бўлиши ҳам керак. Байден Обамага турли масъулиятли ишларни топширгани учун миннатдорчилик билдирди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан