Ўзбекистонда 14 январь куни соат 9:00 дан 18:00 га қадар ахборот тизимлари вақтинча ишламайди, дея хабар бермоқда "Ўзбектелеком".
"Ўзбекистон МБ тармоғида профилактика ишлари олиб борилаётгани муносабати билан 2017 йил 14 январь куни соат 9:00 дан 18:00 га қадар ахборот тизимлари вақтинча амал қилмайди. Вақтинчалик ноқулайлик учун узр сўраймиз", дейилади хабарда.
UZCARD банклараро тўлов тизими мазкур хабар бўйича ўз билдирувини эълон қилди.
"Бугун, 2017 йилнинг 13 январь куни Uzmobile компаниясининг веб-сайтида (http://uzmobile.uz) "Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки тармоғида профилактик ишлар олиб борилаётганлиги сабабли 14.01.2017 йил санаси, соат 09:00дан 18:00га қадар тўлов тизимлари хизматларида вақтинча ишламаслик ҳолатлари кузатилиши мумкин"лиги ҳақида хабар чоп этилди. Шунингдек, айнан бир хил маълумот Uzmobile абонентларига ҳам СМС-хабар шаклида юборилган.
Шу муносабат билан Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази (ЯУПМ) расман маълум қиладики, ЯУПМ томонидан профилактика ишлари олиб борилиши режалаштирилмаган. Карта эгалари эркин равишда тўловларни амалга оширишлари мумкин. "UZCARD" тўлов тизими одатдаги тарзда фаолият юритмоқда", дейилади "UZCARD" тўлов тизими томонидан.
Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Сўнгги янгиликлар
25.09.2023 15:06,
4
AsiaExpress pul o‘tkazmalari MKBANKda!
20.09.2023 15:22,
0
Kutib oling MKBANKdan Premial Visa kartalari
Ўзбекистонда 14 январда тўлов тизимлари вақтинча ишламайди
14.01.2017 00:18,
7
Тавсия этамиз
25.09.2023 15:06,
4
AsiaExpress pul o‘tkazmalari MKBANKda!
13.09.2023 15:25,
1
MKBANKda quyosh panellari o‘rnatish uchun 150 mlrd.dan ortiq kreditlar ajratildi
23.01.2023 16:04,
405
Bloomberg: 2023 йилда Европа тарихдаги энг ёмон қарз инқирозига дуч келиши мумкин
Тавсия этамиз
Ҳар доим хабардор бўлинг!
carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан