Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Барак Обама Россияга нисбатан санкцияларни яна бир йилга узайтирди
14.01.2017 11:43,  
4

АҚШ президенти Барак Обама 13 январь, жума куни Россияга нисбатан санкцияларни яна бир йилга узайтирди. Бу ҳақда "ТАСС" хабар бермоқда.

Обаманинг фикрича, "Россия Федерациясининг ҳаракати ва сиёсати", "АҚШнинг миллий хавфсизлиги ва ташқи сиёсатига нисбатан фавқулодда ва ўзига хос таҳдид уйғотишда давом этмоқда". "Шу боисдан, Украинага нисбатан қабул қилинган 13660 сонли фармонга мувофиқ, фавқулодда ҳолат (санкция) тартибини узайтириш лозим деб қарор қилдим", - деб қайд этган президент.

Шундай қилиб, санкция яна бир йилга узайтирилди. Фармоннинг ўзи 2014 йил 6 мартида қабул қилинган эди. 

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Россия бош вазирининг биринчи ўринбосари Игорь Шувалов яқин орада Европа давлатларининг Россияга қарши санкциялари бекор этилиши мумкинлигини тахмин қилганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан