Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россия, Туркия ва Эрон Сурия бўйича Остонадаги учрашувга тайёргарликни муҳокама қилишди
14.01.2017 11:48,  
4

Россия, Туркия ва Эрон дипломатлари Москвада маслаҳатлашувлар ўтказди. Остонада бўлиб ўтадиган Сурия томонлари ўртасидаги музокара маслаҳатлашувларнинг асосий мавзуси бўлди.

"Муҳокамада 23 январда Остонада ўтиши белгиланган Суриядаги вазиятни тартибга солиш бўйича халқаро учрашувга тайёргарлик ва уни ўтказиш масалаларига эътибор қаратилди. Остонадаги форум Суриядаги жанговар ҳаракатларни узоқ муддатга ва барқарор тўхтатишни таъминлашга, террорчилик гуруҳлари билан курашни давом эттиришга ҳамда Сурия инқирозини БМТ резолюциялари асосида сиёсий ҳал қилиш жараёнига зарур туртки бериш мақсадида ўтказилиши ҳақида умумий фикр билдирилди", деб айтилди хабарда.

Учрашув 23 январда бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда. Унда Сурия ҳукумати ва қуролланган мухолифат вакиллари иштирок этишади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан