Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Америкаликлар орасида Россия таҳдидидан қўрқиш ортиб бормоқда
14.01.2017 18:45,  
5

АҚШда ўтказилган сўнгги сўровномалар мамлакат аҳолисининг Россиядан асосий хавф сифатида қўрқиш даражаси ортганини кўрсатган. Бу ҳақида Рейтерс агентлиги хабар бермоқда.

9-12 январь кунлари ўтказилган сўровнома натижалари жума куни эълон қилинган. Reuters ҳамда Ipsosнинг қўшма лойиҳаси сифатида ўтказилган сўровномага кўра, катта ёшли америкаликларнинг 82 фоизи, жумладан, демократларнинг 84, республикачиларнинг эса 82 фоизи Россияни ўз ватани учун «таҳдид» сифатида кўришини маълум қилган. Маълумот учун, 2015 йилнинг март ойида бу кўрсаткич 76 фоизни ташкил эган эди.

Америкаликларнинг Россиядан хавотири АҚШ махфий хизматлари томонидан ўтган йилги сайловларга Россиянинг аралашуви ҳақидаги ҳисоботларнинг эълон қилиниши ортидан маълум бўлмоқда. АҚШнинг янги сайланган президенти мунтазам равишда Россия президентини «кучли етакчи» сифатида олқишлаб келган ва яқиндагина киберҳужумларда Москванинг қўли борлигини қисман тан олган эди.

Сўровномада Россиядан ташқари Эрон, Сурия, Хитой, Саудия Арабистони, Яман ва Шимолий Корея давлатлари ҳам мавжуд бўлган. Иштирокчилардан мазкур мамлакатларга таҳдиднинг мавжудмаслик даражасидан энг юқори даражасигача 5 баллик шкала бўйича баҳолашлари сўралган. Сўровномада биринчи ўринни 86 фоизлик таҳдид билан Шимолий Корея эгаллаган.

Иштирокчиларнинг чорак қисми Россия таҳдидини «юқори даражада» деб ҳисоблашини билдирган. «Россия Совуқ уруш даврига қайтди», – дея фикр билдиради сўровнома иштирокчиси, 69 ёшли Онейта Уилкинс.

Сўровномада АҚШнинг 50 та штати бўйлаб жами 1 169 киши қатнашган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан