Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Японияда дунёдаги энг митти ракета муваффақиятсиз учирилди
15.01.2017 18:28,  
11

Япониянинг аэрокосмик агентлиги дунёдаги энг митти ракета-ташувчи SS-520-4’ни орбитага сунъий йўлдош олиб чиқиши учун коинотга учирди, лекин ракета ташувчисининг учирилиши муваффақиятсиз якунланди.

Қурилма парвоз қилганидан бироз ўтиб денгизга қулади. Дастлабки маълумотларга кўра, иккинчи босқичда ёқилғи ўт олмаган. Аввалига ракета учирилиши 11 январга мўлжалланган, бироқ ноқулай об-ҳаво туфайли қолдирилганди.

Маълумот учун, SS-520-4 орбитага сунъий йўлдошни олиб чиқишга қодир дунёда энг кичик ракета бўлиб, унинг баландлиги атиги 9,5, диаметри 0,5 метр бўлиб, оғирлиги 2,6 тонна.

Ракета ва сунъий йўлдошнинг кичик ўлчамлари уларни яратиш ва учириш учун сарф-харажатларни 10 марталаб камайтиришга имкон берди. Харажатлар 400 млн иенни (3,4 млн доллар) ташкил қилган. Бу эса Японияда анъанавий тарзда ишлатилувчи ракеталар учирилишига кетадиган харажатларнинг юздан бирини ташкил қилмоқда. Мисол учун, Н2А туридаги ракетани учириш ўртача 10 млрд иендан кўпроқни (100 млн доллардан кўпроқ) ташкил қилади. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан