Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Кўпроқ эркакларда учрайдиган 6 касаллик
15.01.2017 18:32,  
575

Дунёда касал бўлмайдиган инсоннинг ўзи йўқ. Олимларнинг фикрича, соғлом турмуш тарзига амал қиладими ёки йўқ, ҳар қандай инсоннинг организмида камида икки турдаги касаллик мавжуд бўлади. Бироқ аёллардан кўра кўпроқ эркаклар орасида учрайдиган касалликлар ҳам бор. Эътиборингизга улар ҳақидаги қисқа маълумотларни тақдим этамиз.
 
Саратон
Саратон касаллиги ҳар қандай ёш ва жинсдаги инсонда аниқланиши мумкин. Бироқ унинг айрим турлари кўпроқ эркаклар орасида учрайди. Жигар, қизилўнгач саратони эркаклар орасида аёлларга нисбатан 2-4 марта кўпроқ учрайди.
 
Бундан ташқари, саратоннинг фақат аёлларда учрайдиган турлари бор. Булар кўкрак саратони, бачадон саратони. Шунингдек, фақат эркаклар чалинадиган саратон турларига простата саратони, эркаклар жинсий аъзоси саратони кабилар киради.

Алкоголизм
Табиийки, спиртли ичимликларни ичиш ва унга ружу қўйиш эркаклар орасида кўпроқ учрайди. Авваллари у иллат саналарди, ҳозирда ичувчилар сонининг кўплиги сабабли сурункали касаллик ҳисобланади.
 
Аутизм
Аутизм касаллиги қизларга қараганда ўғил болалар орасида кўпроқ учрайди. Фанда бунинг аниқ сабаби топилмаган. Маълумотларга кўра, ўғил болалар орасида аутизм касаллиги қизларникига қараганда 4-5 марта кўпроқ учрар экан.
 
Қандли диабет
Diabetologia тадқиқоти натижаларига кўра, қандли диабетнинг иккинчи босқичи кўпроқ эркаклар орасида аниқланади.

Грипп
АҚШнинг Жонс Хопкинс номидаги университети қошидаги Johns Hopkins Bloomberg School of Public Health тадқиқот маркази аёлларда бўладиган эстроген гармони “influenza A” вирусига бўлган мойилликни камайтиради. Эстроген гармонлари эркаклар организмида ҳам мавжуд, аммо жуда кам миқдорда. Шу сабабли одатда аёллар организми касалликни тезда енгиб ўтиб кета олади, эркаклар эса грипп билан бир неча кун кўпроқ оғришлари кузатилган.
 
Шахснинг ижтимоий ҳаётда ўзини топа олмаслиги
Эркаклар орасида бу кўрсаткич 2 фоиздан 4 фоизгача бўлган миқдорни, аёллар орасида эса 0,5 фоиздан 1 фоизгача бўлган миқдорни ташкил этади. Олимлар ушбу ҳолатга ҳам изоҳ топа олишмаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан