Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2016 йилда инфляция даражаси 5,7 фоизни ташкил этди
16.01.2017 11:27,  
27

2016 йил якунлари бўйича ялпи ички маҳсулот 7,8 фоизга ўсди. Бу ҳақда 14 январь куни Вазирлар Маҳкамасининг мамлакатимизни 2016 йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларига бағишланган мажлисида маълум қилинди.

Саноат маҳсулоти ҳажмлари – 6,6 фоизга, қурилиш-пудрат ишлари – 12,5 фоизга, чакана савдо айланмаси – 14,4 фоизга, хизматлар – 12,5 фоизга ўсди. Давлат бюджети ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,1 фоиз миқдорида профицит билан ижро этилди. Ташқи савдо айланмасининг ижобий сальдоси таъминланди. Инфляция даражаси прогноз параметрларидан ошмади ва 5,7 фоизни ташкил этди.

Мажлисда кун тартибини муҳокама қилиш давомида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва унинг ўринбосарлари, қатор вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ҳисоботлари эшитилди. 

Йўл қўйилган хатолар ва камчиликлар, ташаббуссизлик учун айрим раҳбарлар уларни бартараф этиш ҳамда республика иқтисодиёти тармоқлари ва ҳудудларни янада жадал ривожлантириш бўйича ўз зиммасига юклатилган вазифаларни самарали ижросини таъминлашда шахсан жавобгар эканликлари ҳақида огоҳлантирилдилар. 

Муҳокама якунлари бўйича республика ҳукумати қарори қабул қилиниб, 2017 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурининг энг муҳим йўналишлари ва устувор вазифалари бўйича амалий чора-тадбирлар белгиланди. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан