Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Президент Бош вазирнинг икки ўринбосарига ҳайфсан эълон қилди
16.01.2017 11:31,  
9

4 январь куни Вазирлар Маҳкамасининг мамлакатимизни 2016 йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини ҳар томонлама таҳлил қилиш ҳамда республика ҳукуматининг 2017 йил учун иқтисодий ва ижтимоий дастури энг муҳим йўналишлари ва устувор вазифаларини белгилашга бағишланган кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди.

Унда сўзга чиққан Шавкат Мирзиёев ўтган йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини ҳар томонлама таҳлил қилиш давомида қўлга киритилган ютуқлар билан бир қаторда камчиликларга алоҳида тўхталиб ўтди. Йўл қўйилган хатолар ва камчиликлар, ташаббуссизлик учун айрим раҳбарлар уларни бартараф этиш ҳамда республика иқтисодиёти тармоқлари ва ҳудудларни янада жадал ривожлантириш бўйича ўз зиммасига юклатилган вазифаларни самарали ижросини таъминлашда шахсан жавобгар эканликлари ҳақида огоҳлантирилдилар.

Жумладан, Бош вазир ўринбосари, Экспорт салоҳияти ва машинасозликни, автомобиль ва электротехника саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари бўйича комплекс раҳбари, «Ўзавтосаноат» компанияси бошқаруви раиси Улуғбек Рўзиқулов ҳайфсан олди.

Ҳайфсан, шунингдек, бош вазир ўринбосари, Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари бўйича комплекс раҳбари Ғуломжон Ибрагимовга ҳам эълон қилинди.

Ишдаги камчиликлар туфайли, 1 триллион сўм ҳажмида қарздорлиги бўлган «Ўзнефтмаҳсулот» компанияси раҳбари Бахтиёр Султонов истеъфога чиқарилди. Бундан ташқари, давлат раҳбари сўзларига кўра, фаолияти «давр талабларига мутлақо жавоб бермайдиган» «Ўзэлтехсаноат» компанияси раҳбари Эркин Иминов ҳам ўз лавозимидан ажралди.

Шунингдек, «Ўзкимёсаноат» раиси Нормат Ибрагимовни лавозимидан озод этишни таклиф қилди. Бошқа бир қатор мансабдорларнинг ҳам фаолияти жиддий танқид остига олинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан