Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Энг бадавлат саккиз кишининг бойлиги дунё аҳолиси даромадининг ярмига тенг
16.01.2017 12:16,  
18

Британиядаги глобал қашшоқликка қарши курашувчи Oxfam халқаро хайрия ташкилоти жаҳондаги иқтисодий тенгсизликка оид навбатдаги ҳисоботини эълон қилди.

Ҳисоботда қайд этилишича, 8 нафар энг бой ишбилармон сайёрамиз аҳолисининг ярми – 3,6 миллиард кишининг даромадига тенг маблағга эгалик қилмоқда. Мазкур ҳисобот дунёдаги энг етакчи сиёсат арбоблари ва бизнесменларининг Давосдаги йиллик йиғилишига бағишланган. Ўтган йилги ҳисоботда 62 нафар миллиардернинг дунё аҳолиси ярмисининг даромадига тенг бойликка эгалик қилиши қайд этилган эди.

Маълум бўлишича, бойлар ва камбағаллар орасидаги бўшлиқ кутилганидан ҳам тезроқ катталашиб бормоқда. Ҳисоботда йирик бизнес вакиллари ва супербойлар томонидан солиқлардан қочиш, маошларни камайтириш ва сиёсатга таъсир кўрсатиш учун ўз қудратларидан фойдаланилиши иқтисодий тенгсизлик тобора ортишига сабаб бўлмоқда. Ҳисобот муаллифлари инсониятни иқтисоқиётни бошқариш йўлларини ўзгартиришга чақирган.

Янги ҳисоботга кўра, сайёрамиздаги қашшоқ аҳолининг аксарияти аёллар ҳисобига тўғри келмоқда. Шунингдек, таҳлилчилар инсоният тарихидаги илк триллионер 25 йил ичида пайдо бўлиши мумкинлигини башорат қилмоқда. Бундай миқдордаги бойликни тасаввур қилиш учун қуйидаги мислни келтириш мумкин: кунинга бир миллион доллардан сарфланса, бир триллион долларни тугатиш учун 2 738 йил керак бўлади.

Ҳисоботга кўра, дунё аҳолиси ярмиси билан тенг миқдорда маблағга қуйидаги 8 нафар миллиардер эгалик қилишмоқда:

1. Билл Гейтс

2. Амансиё Ортега

3. Уоррен Баффетт

4. Карлос Слим Ҳелу

5. Жефф Безос

6. Марк Сукерберг

7. Ларри Эллисон

8. Майкл Блумберг

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан