Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мирзиёев Молия вазирлигини аяб ўтирмади
16.01.2017 12:23,  
16

Шавкат Мирзиёев 14 январь куни бўлиб ўтган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисида Молия вазирлиги фаолиятини қаттиқ танқид остига олди.

Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистонни 2016 йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини ҳар томонлама таҳлил қилиш ҳамда республика ҳукуматининг 2017 йил учун иқтисодий ва ижтимоий дастури энг муҳим йўналишлари ва устувор вазифаларини белгилашга бағишланган кенгайтирилган мажлисида Ўзбекистон президенти мажлис иштирокчиларига мурожаат қилиб, уларга муҳим ва оғриқли саволлар билан юзланди.

"Ушбу масалалар қай даражада самарадорлик билан ҳал этилмоқда? Нима сабабдан молия вазирининг Низоми 1992 йилда тасдиқланган бўлса-да, 25 йилдан бери асосий вазифа ва функциялар тубдан қайта кўриб чиқилмаган? Ахир ислоҳотлар вазирлик ва унинг раҳбариятига тааллуқли эмасми? Нима сабабдан ўзига юклатилган энг муҳим вазифаларни самарали бажариш, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳанинг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлашни таъминламаяпти? Ахир вазирлик таркибида 16 мингдан ортиқ ходим ишлайди. 16 минг! Ҳаддан ташқари кенгайиб кетган марказий аппарат, ҳудудий органлар, ғазначилик, назорат-тафтиш бошқармаси, пенсия жамғармаси ва яна 4та махсус жамғарма мавжуд. Уларни сақлаш учун бюджетдан ҳар йили 350 миллиард сўм харажат қилинади", деди Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбари дебитор қарздорлик муаммосига ҳам тўхталиб ўтди.

Мирзиёвнинг сўзларига кўра, "Дастурлар ва лойиҳалар бўйича қабул қилинган айрим қарорлар ё умуман реал молиялаштириш манбалари билан таъминланмаган, ёки қолдиқ принципи бўйича молиялаштирилади ҳамда тўлов интизоми мана шу сабабдан оқсамоқда. Жами 18 триллион сўмлик дебитор қарздорликдан 11 триллион сўм ёки 60 фоизи охирги уч йил мобайнида чўзилиб келиняпти".

Президент ушбу муаммо билан муддати ўтган қарздорликни қисқартириш комиссияси бошчилик қиладиган молия вазири ва Марказий банк раиси жиддий шуғулланмаётганига нисбатан кескин муносабат билдирди.

Кейинги пайтда халқ мурожаатларида кўп тилга олинаётган пластик карталар муаммоси ҳам Шавкат Мирзиёев эътиборидан четда қолмади.

"Нима сабабдан пластик карточкаларни муомалага киритишдан илгари барча механизмлар пухта ишлаб чиқилмаган? Нима учун кўплаб ташкилотлар, энг аввало, бюджет ташкилотлар ходимлари — ўқитувчилар, шифокорлар, хизматчилар ва ҳатто нафақахўрлар айрим амалдорларнинг "янгиликлари"дан қийналишлари керак?", деди президент.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан